УЕФА мухлислар орасида ўтказилган сўровнома якунларига кўра, 2016 йилнинг рамзий терма жамоасини тақдим қилди.

Таркибдан «Реал»нинг 4 нафар, «Барселона»нинг 3, «Ювентус»нинг 2, «Бавария» ва «Атлетико»нинг 1 нафардан футболчиси ўрин олган. Ўтган мавсумда «Барселона» сафида ёрқин ўйинлар намойиш этган ҳужумчлар Луис Суарес ва Неймар бу таркибда йўқ.

УЕФА 2016 йилнинг рамзий терма жамоаси: Буффон - Рамос, Бонуччи, Боатенг, Пике - Модрич, Кроос, Иньеста, Месси - Гризманн, Роналду.