Ўзсаноатқурилишбанк томонидан Сирдарё вилояти Сардоба туманида семинар-тренинг ўтказилди. 

Анжуманда Сирдарё вилоятидаги ёш тадбиркорлар, коллеж битирувчилари, фермер ҳўжаликлари вакиллари, Сирдарё вилояти Солиқ бошқармаси мутасадди ходимлари, вилояти “Ягона дарча” маркази мутахассислари ва Ўзсаноатқурилишбанк  мутахассислари қатнашди. 

Тадбир доирасида “Ягона дарча” маркази фаолияти билан боғлиқ масалалар, солиқ соҳасида ва банк кредит хизматлари бўйича жорий қилинган имтиёзлар ва қулайликлар бўйича алоҳида тўхталиб ўтилди ҳамда тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар. 

Ўзсаноатқурилишбанк раҳбарияти томонидан “Билимли тадбиркор – лойиҳанинг муваффақиятли амалга ошиши ва кредитнинг ўз вақтида қайтарилиши гарови” деб алоҳида таъкидлаб ўтилди. Ушбу мақсадларда Банк томонидан Сирдарё вилояти туманларида ташкил этилган “Ўзсаноатқурилишбанк Маслаҳат марказлари” тадбиркорларга ҳамда ўз тадбикорлигини йўлга қўйиш истагида бўлган фуқароларга тадбикорлик билим ва кўникмаларини оширишда зарур масалаҳатлари билан ҳамда кредит маблағларига талабини қондиришда яқиндан кўмак бериши анжуман иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.    

Реклама ҳуқуқи асосида.