Ўзбекистон 2017 йилда 1 миллион тоннадан ортиқ мева-сабзавот экспорт қилиши кутилмоқда

Иқтисодиёт 06 Январь 2017 11116

Ўзбекистон ҳукумати томонидан белгиланган устувор вазифаларни бажариш доирасида барра ва қайта ишланган мева-сабзавотчилик маҳсулотларини экспорт қилиш ҳажмларини ва уларнинг турини ошириш, уларни сотиш учун янги бозорларни ўзлаштириш бўйича чоралар кўрилмоқда.

2016 йил якунларига кўра, Ўзбекистон корхоналари томонидан 818,5 минг тонна мева-сабзавотчилик маҳсулотлари (2015 йилга нисбатан 38,3 фоизга кўпроқ), жумладан, сабзавотлар – 242,1 минг т (29,6 фоиз), мевалар – 229,6 минг т (28 фоиз), полиз экинлари – 6,8 минг т (0,8 фоиз), узум – 96,2 минг т (11,7 фоиз), дуккакли маҳсулотлар – 120,2 минг т (14,7 фоиз) ва қуритилган маҳсулотлар  124,5 минг т (15,2 фоиз) миқдорида экспорт қилинган.

65 турдаги мева-сабзавотчилик маҳсулотлари экспорт қилинган. Бунда экспортнинг асосий ҳажми гилос (14,4 фоиз), майиз (12,8 фоиз), ўрик (7,63 фоиз), узум (7,57 фоиз), мош (6,91 фоиз), помидор (6,86 фоиз), нўхат (6,51 фоиз), кўкатлар (5,65 фоиз), шафтоли (нектарин) (4,11 фоиз) ва хурмо (3,96 фоиз) меваларига тўғри келган.

Ўзбекистон мева-сабзавотчилик маҳсулотлари дунёнинг 43 та давлатига экспорт қилинади. Ўтган йили бу давлатлар қатори яна 9 та давлат билан тўлдирилди: биринчи марта Италия ва Испанияга консерваланган каперс (ковул), Ливанга грек ёнғоқлари, Вьетнамга майиз, Бельгияга қуритилган сабзавотлар, Швейцарияга узум ва қовун, Голландияга туршак, Исроилга майиз, Чехияга қуритилган мевалар ва майиз жўнатилди.

Умумий ҳажмга кўра, Ўзбекистон мева-сабзавотчилик маҳсулотлари экспорт қилувчи давлатлар ўртасида 48-ўринни эгалламоқда.

Шу билан бир қаторда, экспорт географиясини кенгайтириш мақсадида Ҳиндистон, Германия, Польша, Латвия, БАА ва Беларусда савдо уйлари очиш бўйича ишлар якунланмоқда. 2017 йил охиригача бу савдо уйлари рўйхатдан ўтказилиб, ўз фаолиятини бошлайди.

2017 йилда 1,27 млн тонна мева-сабзавотчилик маҳсулотлари эскпорт қилиш прогноз қилинмоқда. Бугунги кунда "Ўзагроэкспорт" АЖ бу режаларни амалга ошириш учун қатъий шартномаларга эга.

 

Кун янгиликлари
Рамазон ойида тўғри таомланиш учун фойдали маслаҳатлар
14:44 / 26.05.2017 66579 Жамият
Бемор қизчага ёрдам керак. Ҳар эшикдан қайтарилган оила учун хайрия акцияси
19:25 / 16.05.2017 138685 Жамият
2018 йилги G7 саммитини Канада қабул қилади
00:07 70 Жаҳон
«Қадимий Бухоро» сайёҳлик ҳудуди барпо этишда Алишер Усмонов ҳам иштирок этади
Wenger in. «Арсенал» йил ўйинида кубокка эга бўлди
00:03 269 Спорт
Ўзбекистонда GTA, Mortal kombat каби зўравонликни тарғиб қилувчи 34 та ўйин тақиқланди
23:39 / 27.05.2017 2254 Ўзбекистон
Туркияда 5 баллдан зиёд магнитудали зилзила бўлди
23:09 / 27.05.2017 1325 Жамият
Руҳоний АҚШ ва Саудия Арабистонининг Яқин Шарқдаги ҳаракатларини танқид қилди
22:49 / 27.05.2017 1627 Жаҳон
Telegram асосчиси почтаси бузилиши мумкинлигидан огоҳлантирилди
22:13 / 27.05.2017 2265 Технология
Бухоро шаҳри ва Бухоро вилояти сайёҳлик салоҳияти ривожлантирилади
22:07 / 27.05.2017 1147 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар