АҚШ разведкаси Вашингтон томонидан Москва зиммасига қўйилаётган яқиндаги хакерлик ҳужумларига Россия олий раҳбарияти рухсат берган бўлиши мумкинлигидан келиб чиқмоқда. Бундай фикр АҚШ миллий разведкаси директори Жеймс Клэппер, АҚШ мудофаа вазирининг разведка бўйича ўринбосари Марсель Леттре ва Миллий хавфсизлик агентлиги ва АҚШ қуролли кучлари киберқўмондонлиги бошлиғи адмирал Майкл Рожерснинг АҚШ сенатининг қуролли кучлар ишлари бўйича қўмитаси йиғилишидаги қўшма баёнотида билдирилган. 

"Бизнинг фикримизча, Россиянинг энг юқори лавозимли расмий шахслари АҚШдаги сайловлар билан боғлиқ маълумотларни ўғирлаб, уларни ошкор қилишга рухсат берган бўлиши мумкин", дейилган хабарда.

Россияда АҚШнинг бу айбловлари рад этиб келинмоқда. АҚШ миллий разведкаси директори Жеймс Клэппер разведканинг хакерлик ҳужумлари бўйича ҳисоботи кейинги ҳафтада тарқатилишини айтган. Унинг айтишича, ҳисоботнинг берилишида разведка "манбалар ва усуллар ҳимоясига зарур эътибор қаратади", бу эса маълумотлар тўлиқ бўлмаслигини англатади.