АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси ўзгарадими?

Жаҳон 06 Январь 2017 18839

АҚШнинг дунёдаги турли мамлакатларда фаолият юритувчи элчилари ўз вазифаларини топшириб, ватанларига 20 январга қадар етиб келишлари керак. Бундай фармон Трампнинг ўтиш маъмурияти томонидан берилган, деб хабар беради New York Times нашри америкалик дипломатларга асосан. 

Унга кўра, АҚШнинг барча элчилари янги президентнинг инаугурациясига, яъни 20 январга қадар Америкага қайтиб келишлари белгилаб қўйилган. Нашр маълумотларига кўра, буйруқ “барчага тегишли” бўлиб, асосан Барак Обама томонидан ўз лавозимларига тайинланган элчиларни кўзда тутади. Элчилар орасида Коста-Рика, Чехия, Бельгия, Янги Зеландия, БМТнинг Женевада жойлашган қароргоҳидаги ва бошқа дипломатлар бор.

“Сиёсий” элчилар президент мандати якунлангач, ўз лавозимларидан кетади. Шунингдек, ҳукумат алмашганига қарамай ўз вазифаларини бажариб қолувчи профессионал дипломатлар ҳам бор, дея таъкидлайди газета.

Трамп жамоаси вакилининг маълум қилишича, бунда ёмон ниятни кўриш керак эмас: Обама томонидан ўз вазифаларига тайинланган элчилар Оқ уй ва федерал маҳкамалардаги минглаб сиёсий амалдорлар каби ўз ишидан кетади. 

“Сиёсий” элчилар бундай кескин талабларни қайта кўриб чиқиш учун АҚШнинг бўлажак давлат котиби Рекс Тиллерсон ёки Трампнинг ўтиш маъмурияти вакилларидан бирига мурожаат қилишлари мумкин, деб ёзган нашр.

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан боғланганимизда бу ҳолат мамлакатнинг юртимиздаги элчисига тегишли бўлмаслиги ҳақида маълум қилишди. 2014 йилнинг 18 декабрь куни ўз вазифасини бошлаган Памела Спратлен Ўзбекистонда қоладиган бўлди.

АҚШ элчихонаси бу вазият юзасидан "Кун.уз"га шундай изоҳ берди: “Биз элчи Спратлен АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси бўлиб ўз хизматини давом эттиришини кутмоқдамиз. Элчи Спратлен карьера дипломати ҳисобланади. Бу эса уни сиёсий тайинлов билан лавозимга киришганлардан фарқли равишда, президентнинг 20 январь кунига белгиланган инаугурациясига қадар истеъфога чиқиш бўйича амалдаги талаблардан озод этади”.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 17836 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48141 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 22041 Ўзбекистон
Москва собиқ Иттифоқнининг сўнгги ташқи қарзини узди
"Косонсой-фарм" эркин иқтисодий зонасига тадбиркорлар таклиф этилмоқда
Фаррух Зокиров «Ўзбекистон халқ артистлари клуби»​га бошчилик қилади
Наманган вилоятида тадбиркорлар олдида турган муаммолар бартараф қилинмоқда
«Ливерпуль» Коутиньо трансфери сериалини якунладими?
20:51 1175 Спорт
Xiaomi Bluetooth'ли "ақлли" кроссовкаларни яратди
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 2082 Жамият
Кўпроқ янгиликлар