Анқарада янги метро йўналиши ишга туширилди

Жаҳон 06 Январь 2017 4091

Туркия пойтахти Анқара шаҳридаги ўн йилдан ортиқ вақт мобайнида қурилган Keçiören (Кечиўран) метро йўналиши ниҳоят фойдаланишга топширилди. Унинг тантанали очилиш маросимида президент Ражаб Тоййиб Эрдўған ва бош вазир Бинали Йилдирим иштирок этган. Бу ҳақда www.dailysabah.com нашри ёзмоқда

Кечиўран метро йўналиши 9 километрдан ортиқроқ масофага чўзилган бўлиб, унинг қурилиш ишларига 1 млрд турк лираси (276 миллион АҚШ доллари) миқдорида маблағ сарфланган. 

Анқара шаҳар фуқаролари томонидан узоқ вақтдан буён кутилаётган метро 15 январга қадар бепул хизмат кўрсатади. Кечиўрандан бошланган метро йўналишида 9 та бекат барпо этилган. У Отатурк Маданият марказига келиб туташади. Мазкур йўналишда кунига 50 минг йўловчига хизмат кўрсатилиши тахмин қилинмоқда. 


 

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 9877 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 22786 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 45469 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46887 Lifestyle
Сайёҳлар энг кам борадиган давлат номи маълум қилинди
13:42 0 Lifestyle
«Ўзсаноатэкспорт» маҳаллий экспорт қилувчиларга ёрдам беради
Газ идорасига тилла буюмлар орқали тўловни амалга оширишини ваъда қилган фирибгар аёл ушланди
13:33 173 Жамият
Самарқанд шаҳри ҳокими ўзгарди: Раҳимов ўрнига бошқа Раҳимов
ТИВда Россия парламент делегацияси билан учрашув ўтказилди
Уйни воситачисиз сотиш усуллари – ҳужжатлар
13:20 681 Жамият
Кўпроқ янгиликлар