Болгарияда қор бўрони туфайли икки киши ҳалок бўлди

Жаҳон 06 Январь 2017 4071

Болгарияда ёмон об-ҳаво шароити – қор ёғиши ва кучли шамол туфайли ҳалок бўлганлар сони икки кишини ташкил қилмоқда. Тоғ-қутқарув хизматининг маълум қилишича, пешинда қор кўчкиси остида қолган сайёҳ ҳалок бўлган.  

Аввалроқ Сандански туманидаги қишлоқда 66 ёшли эркак совқотишдан вафот этганди.

Электр узатиш линиясидаги кўплаб авариялар туфайли 400 дан кўпроқ аҳоли пункти электрсиз қолиб кетган. Мамлакатнинг шимоли-шарқий қисмида йўл ҳаракати тўсилган. Варна ва Бургас туманларидаги "Хемус" ва "Фракия" бош автомагистраллари қор уюмлари сабабли ёпилган.

Мамлакатнинг табиий офат исканжасида қолган ҳудудларида 20 соатдан бери тинмай қор ёғмоқда, ҳарорат пасайиб кетган, кучли шамол йўлларда уюмлар ҳосил қилмоқда, ён-атроф кўриниши нол даражада. 

Қора денгиздаги портлар ёпилган. Поездлар катта кечикиш билан ҳаракатланмоқда.

Мамлакатнинг 20 та вилоятида қор ёғиши ва кучли шамол туфайли хавфли об-ҳаво ҳодисаларининг зарғалдоқ коди эълон қилинган, ҳарорат пасаймоқда. Денгизда бўрон ҳукм сурмоқда. Об-ҳаво мутахассислари вазият фақат якшанбагагина келиб бироз яхшиланишини тахмин қилмоқдалар

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 28716 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 64759 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 8088 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 125172 Жамият
Зафар Рўзиев: Энди Қашқадарёда етиштириладиган пахтанинг ярмидан кўпи ўзимизда қайта ишланади
Алвидо Dodge Viper! Суперкарнинг энг ноёб намуналари
Афғонистонда толибларнинг етакчиларидан бири ўлдирилди
17:50 514 Жаҳон
Украинада Франциянинг 200 млн еврони ўзлаштирган фуқароси қўлга олинди
17:40 903 Жаҳон
Ўзбекистон Республикаси Олий суди турли миш-миш хабарларга раддия берди
Уқубат ва бардош тимсоли. Афғонистонда бугун мустақиллик куни (фотожамланма)
17:20 1551 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар