Чад ҳукумати Ливия билан чегарага яқин бўлган туманларни ҳарбий амалиётлар ҳудуди деб эълон қилди. Бу мамлакатга радикал кучларнинг кириб келиш хавфи туғилгани боис рўй берган. Улар Ливиянинг Сирт шаҳрида тор-мор келтирилганди, деб хабар беради Reuters.

«Ливия жанубида – яъни, бизнинг шимолий чегарамизда бир неча “тўсилиб қолган” гуруҳлар йиғилди. Улар мамлакатимизга кириб келиши мумкин», - дея айтиб ўтди Чад бош вазири Пахими Падаке.

Унинг сўзларига кўра, Ливия билан чегарага Чад қўшинлари юборилади.