«Челси» «Уэмбли» маъмурияти билан 2018 йилдан бошлаб ушбу стадионда уй учрашувларини ўтказиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Айнан шу вақтга келиб «Тоттенҳэм»нинг стадион билан битими якунланади ва арена бўш қолади. «Челси» раҳбарияти 11 январь куни бўлиб ўтадиган директорлар Кенгашида ўз стадионини қайта реконструкция қилиш учун рухсат олишига тўлиқ ишонмоқда.

Daily Mail хабарига кўра, агар бу иш амалга ошадиган бўлса, жамоа янги стадионга вақтинчалик кўчиб ўтиши керак бўлади. Шу сабабдан ҳам клуб Англиянинг бош стадиони маъмурияти билан музокаралар олиб бормоқда. Уй стадионининг реконструкцияси 2018 йилнинг ёзида бошланиши режалаштирилмоқда. Бунинг учун 500 млн. фунт стерлинг маблағ сарфланиши керак бўлади.