Донецкда микроавтобус портлади

Жаҳон 06 Январь 2017 5111

Донецкнинг Киев туманида Mercedes русумли микроавтобус портлаб кетди. Бу ҳақда ўз-ўзини бошқарувчи Донецк Халқ республикаси Ички ишлар вазирлиги сайтида хабар берилган.

Бу ҳодиса 4 январь куни кундузи рўй берган. Полициячиларнинг аниқлашича, микроавтобусда портловчи қурилмалар олиб кетилаётганди. Дастлабки маълумотларга кўра, бу ҳодиса эҳтиётсизлик туфайли рўй берган.

Ҳозирда ушбу ҳодиса бўйича иш текширувлар олиб борилмоқда. Жабрланувчилар ёки ҳалок бўлганлар ҳақида маълумотлар йўқ.

Кўпроқ янгиликлар