Британиялик теннисчи Энди Маррей бошқарувидаги Cromlix House Hotel Limited меҳмонхонаси кредиторлардан 8 миллион евро қарздор экани маълум бўлди. Охирги йилда акционерлар 234 минг фунт миқдорида зарар кўришган.

Теннисчи Шотландияда 2013 йили 2 милллион еврога меҳмонхона харид қилган, кейин унга 4,6 миллион евро миқдорида сармоя йўналтирганди. У бу меҳмонхонасида Ким Сирсга уйланганди.

Маррей – 2 карра Олимпия чемпиони ва Катта Дубулғанинг 3 карра чемпиони ҳисобланади.

Ушбу теннисчи 2016 йилда 10 миллион евро ишлаб топган.