ФИФА 2016 йилнинг энг яхши футболчисига топшириладиган совринни намойиш қилди.

«The Best» дея номланган ушбу соврин 9 январь куни ўтказиладиган расмий тадбирда ўз эгасига топширилади.

ФИФА талқинига кўра, йилнинг энг яхши футболчиси сифатида тақдирланиш учун Роналду, Месси ёки Гризманн даъвогарлик қилмоқда.