АҚШнинг Флорида штатидаги Форт-Лодердейл курорт шаҳри аэропортида отишма содир бўлди. Ҳужум оқибатида 3 киши ҳалок бўлган, 9 киши яраланган. Бу ҳақда CNBC телеканали хабар бермоқда

Бироқ воқеа жойида бўлган, Оқ уйнинг собиқ матбуот котиби Ари Флейшер 5 киши ҳалок бўлганини маълум қилган. Жиноятчи полиция томонидан қўлга олинган. 

Флейшернинг айтишича, полиция ҳеч кимга воқеа жойини тарк этишга рухсат бермаган.