«Манчестер Сити» жамоаси бош мураббийи Хосеп Гвардиола италиялик ҳамкасби Фабио Капеллонинг сўзларига изоҳ берди.

Капелло Гвардиоланинг келажакда «Барселона» президенти бўлишини тахмин қилган эди.

«Фабио Капелло қўл остида ўйнаш бахтига муяссар бўлганман ва сизларга айтишим мумкинки, ҳеч қачон «Барселона» президенти бўлмайман. Бу иш Пикеники» , - дея Гвардиоланинг сўзларини келтирган Sport.es.