Мисрда ислом санъати дурдоналари масжидлардан музейларга олиб ўтилади

Жаҳон 06 Январь 2017 2851

Миср масжидларидаги тарихий ҳамда бадиий қийматга эга бўлган ноёб буюмлар мамлакат музейларига берилади. Бу ҳақда Мисрнинг қадимий ёдгорликлар бўйича вазири Ҳолид ал-Онаний маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, қадимий ёдгорликлар вазирлиги ва вақфлар иши бўйича вазирлик (диний мулк) “тарихий қийматга эга бўлган буюмларни масжидлардан мамлакат музейларига бериш бўйича келишув лойиҳасини тайёрлашмоқда”. Вазирнинг аниқлик киритишича, бу биринчи навбатда, Қоҳирадаги “Ал-Ҳуссайний”, “Ар-Рифаий” ва “Ал-Аҳмадий” каби машҳур масжидларга тегишли.

Ал-Онанининг таъкидлашича, бу борадаги барча қарорлар юқоридаги ҳар икки вазирлик томонидан ташкил этилган комиссия томонидан қабул қилинади. Бундан ташқари, у “музейлардан жой оладиган барча буюмларнинг ўрнини уларнинг аниқ нусхалари эгаллаши” борасида ҳам ваъда берди. Мисрлик вазирнинг қўшимча қилишича, бундай чоралар “ноёб буюмлар ўғирланишининг олдини олиш” мақсадида қабул қилинмоқда.

Маълумот учун, ўтган ҳафта “Ар-Рифаий” масжидидаги миср қироллик оиласига тегишли сағанадан олтита ноёб кўза ўғирланди. Улар XIV аср бошида тайёрланган бўлиб, катта бадиий қийматга эга бўлган.

Ислом санъати соҳасидаги мутахассисларга кўра, айни дамда Мисрнинг турли масжидларида тахминан 300 га яқин ўта ноёб буюмлар мавжуд. 

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 16918 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 69189 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37526 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 6808 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 2586 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 3256 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 3029 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Кўпроқ янгиликлар