Тадқиқотчи-журналист Винсент Ноузилл ўзининг “Ҳал қилувчи хатолар” китобида Франция президенти Франсуа Олланд ИШИДнинг хориждаги 40 нафар террорчисини йўқ қилишга ўз розилигини бергани борасида маълум қилди.

Китоб муаллифининг ёзишича, террорчилар Франция миллий хавфсизлигига таҳдид баҳонаси билан 2013 йилдан бери йўқ қилиб келинган.

Винсент Ноузилл қатллар ҳарбий вақт қонунларига зид бўлгани ҳамда ташқи разведка хизмати ва махсус топшириққа эга бўлган бўлинмалар томонидан амалга оширилганини ёзди.

Елисей саройи эса бу борада изоҳ бермади.