Оқ уй Туркияга Инжирлик авиабазаси юзасидан ўз позициясини билдирди

Жаҳон 06 Январь 2017 3718

Америкалик ҳарбийларнинг Туркияга тегишли бўлган Инжирлик базасидан фойдаланишларини чеклаб қўйиш Вашингтоннинг Анқарага ИШИД билан курашда кўрсатаётган кўмагига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Бу ҳақда Оқ уй расмий вакили Жон Эрнест маълум қилди.

"Ўйлашимча, Инжирлик базасидан фойдаланишни чеклаш билан таҳдид қилиш бизнинг беришимиз мумкин бўлган кўмагимизга салбий таъсир кўрсатади", - деди Оқ уй матбуот котиби. Унинг таъкидлашича, бундай ҳаракатлар “чиптачига зарда қилиб пиёда кетиш” билан бир хил экан. У бундай бўлмаслигига умид билдирган.

Эрнестнинг сўзларига кўра, "Туркия НАТОнинг жуда муҳим иттифоқдоши ҳисобланади" ва Вашингтон Анқарага ИШИД билан курашда қўшимча кўмак беришга тайёр.

Аввалроқ, Туркия бош вазири ўринбосари Вейси Қайноқ Анқара АҚШ бошчилигидаги коалиция кучларининг Инжирлик авиабазасида жойлашиши масаласи қайта кўриб чиқилиши мумкинлигини маълум қилганди. Унинг таъкидлашича, ҳарбий базанинг коалиция ва НАТО кучлари томонидан ишлатилиши борасидаги масала Туркия ҳукуматининг кун тартибида бўлган.

Маълумот учун, Инжирлик авиабазаси АҚШ ва Туркия ҳарбий ҳаво кучлари томонидан ишлатилади ҳамда унинг фаолияти икки мамлакат ўртасидаги ҳарбий ва иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги битим билан тартибга солинади. Базада АҚШ бошчилигидаги халқаро коалицияга кирувчи ва ИШИД террорчилик гуруҳига қарши ҳаво орқали ҳарбий амалиётда иштирок этадиган мамлакатлар самолётлари жойлаштирилган.


 

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28674 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15372 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56486 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 2229 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 1728 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 6422 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 1741 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 1341 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1987 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар