Россияда теракт уюштирмоқчи бўлган қозоғистонлик ўсмирлар жазога тортилди

Жаҳон 06 Январь 2017 4845
Фото: RIA

Бир гуруҳ қозоғистонлик ўсмирлар Россия ҳудудида қуролланган жиҳод уюштиришга уриниш ҳамда террорни тарғиб қилганлик учун турли муддатдаги қамоқ жазоларига маҳкум қилиндилар. Бу ҳақда Оқтўбе вилояти суди матбуот хизмати маълум қилди.

Гуруҳнинг 7 нафар аъзоси бўйича суд иши вилоятнинг жиноий ишлар бўйича ихтисослашган туманлараро судида кўриб чиқилди. Судланувчилар Қозоғистон Жиноят кодексининг 3 та – террорчилик гуруҳи яратиш ва унда иштирок этиш, террорчиликни тарғиб қилиш ва диний адоватни қўзғатиш моддалари бўйича айбландилар.

Маълум қилинишича, гуруҳнинг етакчисига айланган Кудайбергенов "диний экстремизмни тарғиб қилувчи хорижий имомларнинг радикал қарашларини қўллаб-қувватлаб, Россия ҳудудида ҳуқуқ-тартибот муассасалари ходимлари ва фуқароларига қарши қуролланган жиҳод учун террорчилик гуруҳи ташкил қилишга қарор қилган".  

Гуруҳ ўз режаларини ижарага олинган яширин квартирада муҳокама қилган. Гуруҳ аъзолари ўзларининг қабиҳ ниятиларини амалга ошириш учун ов қуролларидан фойдаланишни режалаштиришган. Кейинроқ гуруҳни маҳаллий мактаб ўқувчилари ҳисобига кенгайтиришга уринишлар бўлган. Суд материалларига кўра, ўсмирлар Россияда тунги клублар ва йирик савдо марказларида терактлар уюштирмоқчи бўлишган.

Гуруҳ ўз қарашларини интернетда ҳам тарғиб қилган.

Маълум қилинишича, гуруҳ етакчиси 9 йил озодликдан маҳрум қилинган. Қолган судланувчилар 6 йилдан 9 йилгача қамоқ жазоси олишган. 

 

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 44785 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 62073 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34206 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19362 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 74002 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59955 Жамият
Лотереяда фирибгарлик қилган дастурчи 25 йилга қамалди
Навоий вилоятида қўшмачи эркак қўлга олинди
16:45 1749 Жамият
Маъмурий ислоҳотлар Концепцияси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди
«Made in Uzbekistan» бренди Тожикистон бозоридан Хитой маҳсулотларини сиқиб чиқармоқда
Кўпроқ янгиликлар