Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда Олий суд судьялари, Олий суд ҳузуридаги Илмий-маслаҳат кенгаши аъзолари, Суд қонунчилигини демократлаштириш ва либераллаштириш ҳамда суд тизими мустақиллигини таъминлаш бўйича тадқиқот Маркази ходимлари, ҳуқуқшунос олимлар иштирок этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати маълум қилмоқда.

Олий суд раиси Ш. Газиев бошқарган мажлисда Ўзбекистонда миллий қонунчилик асослари инсон манфаатларига мос тарзда такомиллаштириб борилаётгани таъкидланди. Бугунги кун талабидан келиб чиқиб, қонунчиликнинг сифати ва таъсирчанлигини оширишга оид изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бу жараёнда Олий суд томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 83-моддасига мувофиқ, қонунчилик ташаббуси ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда суд-ҳуқуқ тизимини, соҳага оид қонунчиликни такомиллаштиришга доир қатор қонун лойиҳалари тайёрланмоқда ва тегишли тартибда парламент муҳокамасига киритилмоқда.

Жумладан, Олий суд Пленумининг навбатдаги мажлисида “Ўзбекистон Республика¬си¬нинг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўз¬гар-тиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун ло¬йиҳаси муҳокама этилди.

Ушбу қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябр¬даги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулк¬ни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонида белгиланган устувор вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилди.

Фармонда назорат қи¬лувчи органларнинг тадбиркорлик субъектлари ҳамда уларнинг ходимларига нисбатан маъмурий жазоларни қўллаш борасидаги функция ва ваколатларини босқичма-босқич суд органларига ўтказиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва киритиш назарда тутилган.

Олий суд томонидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳасида Маъмурий жавобгарлик тўғ¬рисидаги кодекснинг XIII бобида кўрсатилган маъмурий ҳу¬қуқбузарликларни кўриб чиқиш судлар томонидан амалга оширилиши белгиланган (фақат кодекснинг 168, 175-2 ва 176-1-моддаларда белгиланган ҳуқуқбузарликлар бундан мустасно).

Бундан ташқари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 245-моддасини учинчи қисм билан тўл¬дириш таклиф этилмоқда. 

Унга кўра, ушбу кодекснинг 283-моддасида назарда тутилган ҳоллардан ташқари, маъмурий ишлар бўйича судьялар тадбиркорлик субъектлари ва уларнинг ходимлари томонидан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқадилар. Мазкур тартибни 2018 йил 1 январдан эътиборан амалга киритиш белгиланмоқда.

Мажлисда ушбу қонун лойи¬ҳасининг қабул қилиниши тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини суд томонидан ҳи¬моя қилишни янада кучайтиришга, ушбу тоифадаги маъмурий ишларни янада адолатли ва холис кўриб чиқили¬ши¬ни таъминлашга хизмат қилиши таъкидланди.

Йиғилишда қонун лойиҳасини Олий Мажлис Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритиш юзасидан қарор қа¬бул қилинди.