АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп Оқ уйнинг бўлажак девонига бир қатор лавозим тайинловларини амалга оширди. Бу ҳақда республикачининг штаби хабар берган.

Хабарда айтилишича, Оқ уйнинг ички сиёсат бўйича кенгаши директори лавозимига Эндрю Бремберг тайинланди. У аввал Республикачилар партиясида йирик амалдор бўлган.

Бундан ташқари, Трамп иқтисодчи Пол Уинфрини Оқ уй кенгашининг бюджет сиёсати бўйича ўринбосари ва мутасаддиси этиб тайинлади. Уинфри бунга қадар бир қатор йирик илмий-тадқиқот ташкилотларида меҳнат қилган.

Миллиардернинг бўлажак катта маслаҳатчиси Стивен Миллер Оқ уйнинг ички сиёсат кенгашига раҳбарлик қиладиган бўлди.

Адлия ва хавфсизлик масалалари билан эса Жон Задрозни шуғулланиши белгиланди. У сўнгги олти йил давомида АҚШ конгрессининг юқори ва қуйи палаталарида ишлаган.

Шунингдек, Трамп Оқ уй кенгашининг соғлиқни сақлаш, шаҳар ривожланиши, таълим ва муҳожирлик сиёсати бўйича фаолият йўналишларига ҳам раҳбарлар тайинлади.