Туркиянинг Конья вилояти ҳудудида ҳаракатланаётган йўловчи автобуси йўл-транспорт ҳодисасига учраши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди.

Daily Sabah хабарига кўра, мактаб ўқувчиларини олиб кетаётган автобус ағдарилиб кетган, ундаги яна 42 киши турли даражада тан жароҳатлари олган. Жабрланувчилар яқин ҳудуддаги шифохонага етказилган.

Дастлабки хабарларга кўра, ЙТҲга йўлнинг музлаши сабаб бўлган.

Хабар қилинишича, автобус ўқувчиларнинг ота-оналари томонидан ижарага олинганди.