Ўзбекистон Республикаси озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда бож-тариф омили катта аҳамиятга эга

Ўзбекистон 06 Январь 2017 9110

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳузурида (БМТ) Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО)ни ташкил этилиши билан дунё аҳолисининг озиқ-овқат танқислиги  масаласига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Хусусан, БМТ ташаббуси билан 1996 йилда “Бутунжаҳон озиқ-овқат хавфсизлиги Рим декларацияси” ҳамда БМТнинг 2000 йилда “Минг йиллик декларацияси” қабул қилиниб, унга кўра, тўйиб овқатланмайдиган жаҳон аҳолиси сонини 2015 йилга бориб икки баробарга қисқартириш назарда тутилган. ФАОнинг статистик маълумотларига кўра, истиқболни ўйлаб қилинган чора-тадбирлар натижасида, тўйиб овқатланмаётган жаҳон аҳолиси 1991 йилда 1010.7 млн. кишини ташкил қилган бўлса, 2000 йилда 924.3 млн. (1991 йилга нисбатан 9 фоизга камайган), 2010 йилда 838 млн. (1991 йилга нисбатан 17 фоизга камайган) ва 2015 йилда эса 792,5 млн. кишини ташкил этган (1991 йилга нисбатан 22 фоизга камайган). Яъни охирги 25 йил мобайнида ушбу кўрсаткични тушиб бориш тенденцияси кузатилаётганлигини кўришимиз мумкин (диаграмма).

Бу борада Ўзбекистон Республикасида ҳам аҳоли озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ иқтисодий ислоҳотларни самарали олиб борилаётганлиги боис, Economist Intelligence Unit компанияси  томонидан ҳар икки йилда ўтказиладиган “дунё давлатларининг озиқ-овқат хавфсизлиги” ҳалқаро рейтингида Ўзбекистоннинг ўрни йилдан-йилга юқорилаб бораётганлигини кўрсатмоқда. Жумладан, ушбу компаниянинг 2014 йилдаги рейтингида Ўзбекистон 73-поғонани эгаллаган бўлса, 2016 йилда ушбу кўрсаткич бўйича мамлакат 64-поғонани эгаллаб, 2014 йилга нисбатан 9 поғона юқорига кўтарилган.

Бундан ташқари, республика озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашни тартибга солиш бўйича бугунги кунга келиб ўндан ортиқ меъёрий-хуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 4 мартдаги “Истеъмол товарлари импортини бож-тарифлари орқали  тартибга  солишни такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1496-сонли (ушбу қарор асосида ички ишлаб чиқарувчиларни ҳимоя қилиш мақсадида республикага импорт қилинаётган айрим истеъмол товарларига нисбатан акциз солиғини жорий қилиш белгиланган) ҳамда 2009 йил23 январдаги “Озиқ-овқат товарлари ишлаб чиқарилишини кенгайтириш ва ички бозорни  тўлдиришга  оид  қўшимча  чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1047-сонли Қарорларини (ушбу қарор асосида республика аҳолиси учун 2009 йилда озиқ-овқат маҳсулотлари энг муҳим турларини ишлаб чиқаришнинг асосий параметрлари белгилаб берилган) кўрсатиш мумкин.

Шунга қарамасдан, бугунги кунда республика аҳолисининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари импортини бож-тариф орқали тартибга солиш билан боғлиқ бир-қанча муаммолар сақланиб қолмоқда. Хусусан:

- ички бозорни ҳимоя қилиш ва давлат бюджетининг даромадлар қисмини тўлдириш масаласига жиддий эътибор қаратилиши ва озиқ-овқат товарлари импортига нисбатан бож ставкаларини юқори қўйилганлиги натижасида аҳолининг тўлов қобилиятига салбий таъсир ўтказаётганлиги;

- республикага импорт қилинаётган озиқ-овқат товарлари таркибида сифатсиз маҳсулотларнинг кириб келаётганлигини (энергетик ичимликлар, таркибида химикат миқдори бўлган маҳсулотлар ва б.) таъкидлаш мумкин.

Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда ҳалқаро рейтингларда юқори натижаларга эришаётган Германия Федерацияси (2016 йилги рейтингда 8 поғонани эгаллаган) тажрибаси ўрганилганда, ушбу давлат ўзининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда асосий эътиборини истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш (учта йўналиш белгиланган: соғлиқни сақлаш, истеъмолчиларни алданишдан ҳимоя қилиш ва жамоатчиликни ахборот билан таъминлаш), озиқ-овқат маҳсулотларининг экологик хавфсизлигини таъминлаш ва атроф муҳитни ҳимоя қилишга қаратган. Шунингдек, аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида, Германия БМТнинг ФАО ташкилоти, “Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти” билан ҳамкорликни йўлга қўйган, бундан ташқари, Германия ҳудудида эко-корхоналар (1995 йилдан 2014 йилга қадар Германияда экокорхонларнинг сони 6.6 мингдан 23 мингтагача кўпайган) ташкил қилинган.

Юқорида келтириб ўтилган муаммоларни бартараф қилиш, аҳолини сифатли ва арзон озиқ-овқат маҳсулотлари билан етарли миқдорда таъминлаш мақсадида, қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ:

биринчидан, аҳолининг бирламчи эҳтиёжидаги озиқ-овқат товарларига (ун, ёғ, шакар ва б.)нисбатан қўйилаёган бож ставкаларини аҳолининг тўлов қобилиятини ҳисобга олган ҳолда белгилаш;

иккинчидан, аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда импорт қилинаётган маҳсулотларнинг сифат даражасига эътибор қаратиш, бунда аҳоли саломатлигига жиддий таъсир қиладиган товарларга нисбатан божхона тўловлари ставкасини ошириш ёки импортни чеклаш (квоталаш) ҳамда Германия тажрибасидан келиб чиқиб, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга бўлган эътиборни янада кучайтириш лозим бўлади.

Хулоса ўрнида, дунё аҳолисининг ўсиб бориш тенденцияси кузатилаётган бир пайтда, уларнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича ҳалқаро ташкилотлар (ФАО, жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилот ва б.) шу жумладан, Ўзбекистон Республикасида олиб борилаётган ислоҳотлар ўзининг ижобий натижасини бермоқда. Келгусида бу борадаги чора-тадбирларни амалга оширишни давом эттириш аҳолининг барча қатламларини сифатли, арзон ва етарли даражада озиқ-овқат товарлари билан таъминлашга олиб келади.

В.Р.Матёқубов,

мустақил тадқиқотчи

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 90155 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 44906 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 50538 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8875 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19719 Ўзбекистон
Шимолий Корея АҚШга беражак зарбаларини бир қатор сиёсий плакатларда тасвирлади
23:20 0 Жаҳон
Конте «Челси»га нима етишмаётгани ҳақида гапирди
22:59 510 Спорт
Шаҳзода Уильямнинг никоҳ тўйидаги тортнинг бир бўлаги сотувга қўйилди
22:52 840 Жамият
Видео: Дэвид Бекҳэм Pro Evolution Soccer 2018’да
22:47 599 Спорт
АҚШ ва Жанубий Корея август охирида ҳарбий машғулотлар ўктазади
22:35 451 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар