Ўзбекистонда фармацевтика индустриал зоналари пайдо бўлади

Иқтисодиёт 06 Январь 2017 19920

Ўзбекистонда 4та фармацевтика индустриал зонаси (ФИЗ) ташкил этиш лойиҳаси таклиф этилмоқда. Бу ҳақдаги президент қарори лойиҳаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига муҳокама учун жойлаштирилган.

Ҳужжатда Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида «Бойсун-фарм», Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида «Бўстонлиқ-фарм», Жиззах вилоятининг Зомин туманида «Зомин-фарм» ва Сирдарё вилоятининг Сирдарё туманида «Сирдарё-фарм» индустриал зоналари ташкил этиш назарда тутилган.
Қарор маҳаллий хомашёлар асосида фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш, шу орқали аҳоли учун янги иш ўринлари ташкил этишга қаратилган.

Режага кўра, бундай индустриал зоналар муҳлати кейин узайтириш имконияти билан 30 йил этиб белгиланади. Бу муддат давомида индустриал зоналар ҳудудида солиқ ва бож тўловлари имтиёзлари амалда бўлади (инвестициялар ҳажмига қараб 3 йилдан 10 йилгача муддатга).

Кун янгиликлари
Ўзбекистонда иш ҳақлари ўз вақтида берилишини назорат қилиш чоралари кўрилади
14:12 / 26.02.2017 34913 Ўзбекистон
Дайжест: Президентга муовин рафиқа, ИШИДдан озод бўлган ерлар, энг кучли армия ва шов-шувли суиқасд тафсилоти
09:53 / 26.02.2017 28707 Жаҳон
Ҳиндистонда қайиқ ағдарилиши оқибатида 9 киши ҳалок бўлди
01:02 223 Жаҳон
Конор Макгрегорнинг кейинги рақиби ким бўлиши маълум қилинди
00:38 1312 Спорт
MWC 2017: Яна 2та флагман тақдим этилди
«Манчестер Юнайтед» бешинчи марта Лига кубогида зафар қучди
00:32 832 Спорт
Путин ва Назарбоев биргаликда ҳордиқ чиқардилар
00:18 3122 Жаҳон
"Титаник" ва "Ўзгалар" фильмларида роль ижро этган таниқли актёр вафот этди
23:46 / 26.02.2017 3198 Жамият
Умрбод бепул парвоз қилиш ҳуқуқига эга инсон ундан бирор марта фойдаланмади
23:41 / 26.02.2017 5059 Жамият
Замонавий математик физиканинг асосчиларидан бири вафот этди
23:33 / 26.02.2017 1377 Жамият
Кўпроқ янгиликлар