Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси қизи тортиб олинган аёлга ёрдам бермоқда

Жамият 06 Январь 2017 18768
Фото: Sputnik/

Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси шаҳар полициячилари томонидан бир ёшлик қизи тортиб олинган Нилуфар Мамасаидованинг шахсий маълумотларини тасдиқлади. Бу ҳақда РИА Новости аёлга ҳуқуқий ёрдам кўрсатаётган Баҳром Исмоиловга асосан хабар берди.

Аввалроқ Москва шаҳар ҳуқуқ-тартибот идоралари ўғирлик қурбонига айланган ўзбекистонлик Нилуфар Мамасаидовага ёрдам бериш ўрнига, унинг бир ёшли қизчасини тортиб олиб, ўзини ҳибсда сақлашаётгани ҳақида хабар берилганди. 

"Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси консуллик бўлими бешинчи январь куни паспорт маълумотларини тасдиқловчи махсус ҳужжат тақдим этди. Ҳаммасини тезкорлик билан амалга оширишди", - деб хабар берди Исмоилов. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон элчихонаси "бу масалага жиддий киришди ва у бугун ҳар томонлама ҳал қилиниши керак".

Россия президенти қошидаги бола ҳуқуқлари бўйича вакил Анна Кузнецованинг маълум қилишича, Ўзбекистон фуқаросига фарзандини қайтариш учун барча керакли шароитларни яратиш лозим. Унинг қўшимча қилишича, бола ҳозирда юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда ва онаси ҳужжатлар расмийлаштирилганидан сўнг қизини кўриши мумкин бўлади.

Исмоиловнинг сўзларига кўра, Нилуфар асли Андижондан бўлиб, Москвада икки йилдан бери яшайди, қизи ҳам Россия ҳудудида дунёга келган. Унинг турмуш ўртоғи Ўзбекистонга чиқариб юборилган. Аёлнинг оиласида унинг Ўзбекистонга қайтишига ёрдам бериш учун молиявий имконияти йўқ экани айтилмоқда. 2016 йилнинг 25 декабрь куни Мамасаидова уйига ўғриликка тушган жиноятчилар унинг ҳужжатларини ўғирлаб кетишган. Шу куннинг ўзида жабрдийда Москва ИИВ Кунцево тумани ИИБга ҳужжатлари ўғирлангани юзасидан мурожаат қилган. 

Ҳуқуқ ҳимоячисининг сўзларига кўра, туман ИИБ ходимлари, жиноятчиларни топиш ўрнига Ўзбекистон фуқаросидан унинг фарзандини тортиб олишга қарор қилган. Улар боланинг аёлга тегишли эканига оид ҳужжатлар йўқлигини рўкач қилишган.


 

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34342 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72622 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10606 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136911 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 260 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 1105 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 602 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 795 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар