Жуда ҳам йирик ғалтак бир неча машинани босиб кетишига бир бахя қолди

Жамият 06 Январь 2017 8844

АҚШнинг Питтсбург шаҳри яқинида кабелли йирик ғалтак юк машинасидан тушиб кетиб, бир неча машина билан тўқнашишига бир бахя қолди. Бу ҳақда CBS хабар бермоқда.

У тўрт автомобиль ёнидан катта тезликда ўтиб кетиб, йўлнинг бир томонида жойлашган тўсиққа бориб урилган. Шундан сўнг қарама-қарши томондаги тўсиққа қараб, кейин яна ортга қараб йўл олган – ва шундан кейингина тўхтаган.

“Ўз сафарларим давомида бундай вазиятни ҳеч кўрмагандим. Мен бир неча йўл-транспорт ҳодисаларига гувоҳ бўлганман, бироқ бундай ҳолатни биринчи марта кўришим”, - дея ўз таассуротлари билан ўртоқлашган воқеага гувоҳ бўлган ҳамда уни видеога туширган Дэйв Коул.


Кўпроқ янгиликлар