АҚШ Разведкаси: Россия разведкаси Guccifer билан алоқадор

Жаҳон 07 Январь 2017 8030
Фото: Fotolia/ Niko Endres

АҚШ Разведкаси мамлакат сайлов жараёнига Россия томони аралашганини уқдирувчи ҳисоботини эълон қилди. Унга кўра, РФ Қуролли кучлари Бош штаби Бош разведка бошқармаси (БРБ) Guccifer 2.0 лақабли хакер ва DCLeaks.com сайти ортида туради. Айнан улар Америка компьютер тизимларига уюштирилган киберҳужумларда асосий айбланувчилар ҳисобланади. 

"Биз катта ишонч билан айтамизки, Россия ҳарбий разведкаси – Бош штаб Бош разведка бошқармаси, яъни БРБ – Guccifer 2.0 шахсини ва DCLeaks.com сайтини хакерлик ҳужумидан жабр кўрган америкалик жабрдийдаларга тегишли хабарларни ошкор қилишда фойдаланган", — дейилади МРБ, ФҚБ ва АҚШ Миллий хавфсизлик агентлигининг қўшма баёнотида. 

Америка разведкасига кўра, хакерлик воситасида олинган маълумотлар ОАВ ва WikiLeaks сайтига берилган.

Шу билан бирга, ҳужжатда айтилишича, "россиялик хакерлар томонидан бузилган тизимлар овозларни санаш тизимларига боғлиқ бўлмаган".

Россия томони, шунингдек, Трампга ёрдам бериш учун Sputnik ва RT телеканалларидан ҳам фойдаланган. 

"Маҳаллий ОАВ аппаратидан ташкил топган ва глобал томошабинларга мўлжалланган RT ва Sputnik каби Россия ташвиқот машиналари ҳамда ҳукуматга қарашли троллар тармоғи таъсир кўрсатиш кампаниясига пойдевор бўлган", — дейилади ҳисоботда.

АҚШ разведкасининг таъкидлашича, Россия АҚШ президентлиги сайловларида қўлга киритган тажрибасини бутун дунёда қўллашни режалаштирмоқда. "Россия АҚШдаги президентлик сайлови чоғида олган малакасини бутун дунёда, хусусан, Америка иттифоқчиларидаги сайловларда қўллашни режалаштирмоқда". 

Таъкидланишича, "Россия махсус хизматлари сайловолди кампаниясига таъсирини ўз муваффақияти деб ҳисобламоқда".

 

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 9803 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 45361 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 74092 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 40858 Lifestyle
Beeline Фарғона вилоятида янги таянч станцияларини ишга туширди
Amazon облигацияларига талаб ҳажми Беларусь ЯИМ билан тенг бўлди
Трампнинг маслаҳатчиси Шарлотсвиллдаги миллатчиларни “масхарабозлар” деб атади
16:47 26 Жаҳон
Бухоро вилоят ҳокими ичимлик суви ва бозорлардаги гўшт таъминоти юзасидан баёнот берди
16:41 519 Жамият
17 ёшли онанинг 2 ёшли боласини машинада қолдириши ҳалокатли якун топди
16:41 1174 Жамият
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 4271 Жамият
Кўпроқ янгиликлар