Англия кубогининг 1/32 финал босқичи доирасидаги дастлабки учрашувда «Манчестер Сити» «Вест Ҳэм» меҳмони бўлиб кейинги босқич масаласини ҳал қилди. 

Учрашувда Гвардиола шогирдлари рақибларини 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди Яя Туре (пенальтидан), Давид Сильва, Серхио Агуэро ва Жон Стоунзларнинг голи ёнига Ҳовард Нордтвейтнинг автоголи ҳам қўшилди. 

Натижада «Манчестер Сити» кубокнинг 1/16 финал босқичига йўлланма олди. «Вест Ҳэм» турнир билан эрта хайрлашадиган бўлди.

Англия кубоги
3-раунд

Вест Ҳэм – Манчестер Сити 0:5 (0:3)

Голлар: Туре (33, пенальти), Нордтвейт (41, автогол ), Сильва (43), Агуэро (50), Стоунз (84).
Вест Ҳэм: Адриан, Огбонна, Рид, Крессуэлл, Нордтвейт, Фернандеш, Обианг, Лансини (Нобл, 58), Фегули, Антонио (Флетчер, 72), Кэрролл (Пайет, 58).
Манчестер Сити: Кабальеро, Стоунз, Санья, Сабалета, Клиши, Отаменди, Сильва (Нолито, 58), де Брюйне (Алейш Гарсия, 68), Стерлинг, Туре (Делф, 78), Агуэро.