6 январда Брюссель ва Париж ўртасидаги Thalys тезкор поездлари қатнови двигателлардан бирида юз берган алангаланиш сабабли вақтинчалик тўхтатилди. 

"Франс Пресс" ахборот агентлигининг маълум қилишича, қатнов хавфсизлик нуқтаи назаридан тўхтатилган.   

"Поезд персонали ва ўт ўчирувчилар зарур чораларни кўришган ва айни вақтда вазият назорат остида", деб айтди Thalys компанияси вакили. 

Таъкидланишича, воқеа оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.