Business Start – ёш тадбиркорлар учун муваффақиятга элтувчи янги йўл

Lifestyle 07 Январь 2017 5679

Кўпгина талаб ва истакларни ўрганиб чиққан ҳолда “Business Start – ёш тадбиркорлар мактаби”, O'zLiDeP партиясининг қўллаб-қувватлаши билан Ўзбекистон бўйлаб, жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, ва Тошкент шаҳрида ўзининг тренинг-семинарларини ташкил қилади. 

Спикер ҳақида 
Тренингда “SHARQONA” МЧЖ директори, “Business Start – ёш тадбиркорлар мактаби” асосчиси Мурад Намазов ўз устозларидан олган билимлари ва тадбиркорлик фаолияти давомида эришган ютуқлари, ҳамда касбий тажрибалари билан ўртоқлашади.

Семинар-тренинг қаерда бўлиб ўтади? 
Ушбу семинар-тренинг 2017 йил 17 январь куни, Наманган шаҳридаги Ёшлар марказида ўтказилади.

Бу кимлар учун мўлжалланган?   
Ўз бизнесини эндигина бошлаётган ва бизнес оламига илк қадам қўяётган ёш тадбиркорлар тренингдан катта таасурот олишади. Биз ана шундай ёшларнинг барчасини таклиф этиб қоламиз.  

Хўш, семинар-тренинг сизга нима бера олади? 
Аввало, «Бизнес ўзи нима?», деган ўта муҳим саволга жавоб оласиз. Бундан ташқари, «Тадбиркорлар кодекси» ҳақида, айнан тадбиркорларга тегишли бўлган «Боғ» тушунчаси борасида ҳам фикр юритамиз. Семинар давомида “Business Start – ёш тадбиркорлар мактаби” томонидан ташкил қилинган лотерея ўйинлари, шунингдек, ҳамкорларимиз ўтказадиган акцияда совғалар ютиб олиш имкониятига эга бўласиз.

Қўшимча маълумотлар  
Семинар-тренингда қатнашишни истаган барча тадбиркорларимиз ва ёшларимиз ушбу тренинг бўладиган кунгача қуйидаги кўрсатилган телефон рақамларига қўнғироқ қилишлари, телеграм каналимизга ёзишлари, Facebook'да ёки сайтимиз орқали рўйхатдан ўтишлари керак бўлади.

Қуйидаги ҳаволалар орқали Facebook’даги гуруҳимизга қўшилинг ва саҳифамизга like босинг. Дўстларингизни Telegram’даги каналимизга таклиф қилишни ҳам унутманг.

Facebook: facebook.com/bizstart.uz
Facebook гуруҳ: facebook.com/groups
Telegram: telegram.me/bizstart
Сайтимиз: www.bizstart.uz
Рўйхатдан ўтиш учун қуйидаги сўровномани тўлдиринг: 
Сўровнома

Кун янгиликлари
Ўзбекистон ҳафталиги: Президентнинг водий сафари, овозаси чиққан 11 йиллик таълим, ўзбеклар ҳалок бўлган бахтсиз ҳодиса ва бошқа хабарлар
22:41 / 25.06.2017 30437 Жаҳон
Қобил қори Одилжон ўғли: “Ҳайит мотам эмас, хурсандчилик кунидир”
17:44 / 25.06.2017 43437 Жамият
Time нашри интернетдаги энг нуфузли одамлар кимлигини маълум қилди 
23:22 / 26.06.2017 1540 Жамият
Нидерландияда собиқ турмалар қочқинлар учун бошпанага айлантирилмоқда
23:19 / 26.06.2017 411 Жамият
АҚШда ит яна шаҳар мэри этиб сайланди
22:38 / 26.06.2017 3223 Жамият
Усэйн Болт 2020 йилги Олимпиадада иштирок этиши мумкин
22:35 / 26.06.2017 1123 Спорт
Дайжест: Ўзбекистонда ҳайит байрами, Кореяга кетган ўзбек мигрантларида муаммо, босим остида қолган Telegram ва бошқа хабарлар
22:30 / 26.06.2017 3531 Жаҳон
АҚШ олий суди Трампга мусулмонларга АҚШга киришни қисман тақиқлашга рухсат берди
22:17 / 26.06.2017 1894 Жамият
Хитой стартапи 8 минг долларлик электромобиллар сотишни бошлайди
21:53 / 26.06.2017 2804 Технология
Эрон исботланган газ захиралари бўйича етакчилик қилмоқда
20:48 / 26.06.2017 4025 Иқтисодиёт
Кўпроқ янгиликлар