Энг тажрибали ҳайдовчиларни ҳам эсанкиратиб қўядиган йўллар рейтинги

Lifestyle 07 Январь 2017 23935

Аксарият кишилар ҳаётнинг муайян қисмини бир манзилдан иккинчисига етиб олишга сарфлашади. Эрталаб туриб, ишга кетаётганимизда кўпинча  йўлларнинг тирбандлигига дуч келамиз, кечқурун уйга қайтаётганимизда яна шу аҳвол... Бу вазият катта шаҳарларда яшовчи ҳар бир кишига таниш ва афсуски, ҳозирча бу борада яхши томонга ўзгаришлар йўқ. Don't Panic нашри аҳолиси доимий тирбандликдан азият чекувчи 10 мегаполис рўйхатини тақдим этди. 

 

10-ўрин. Буэнос-Айрес, Аргентина

Буэнос-Айрес шоппинг учун энг яхши жой бўлиши мумкин, ахир унинг кўчалари замонавий бутикларга тўла. Бироқ, йўлларда муаммоларга дуч келувчи шаҳарлар орасида ҳам унинг номи қайд этилган. Бу ерда мунатазам равишда йўл-транспорт ҳодисалари (ЙТҲ) содир бўлади, чунки маҳаллий ҳайдовчилар бундай тирбандликда йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишмайди. 

 

9-ўрин. Гвадалахара, Мексика

Гвадалахаранинг ажойиб ва ранг-баранг маданияти мамлакат фахри ҳисобланади. Маҳаллий аҳоли жамоат транспортидан кўра ўз транспорт воситаларини афзал кўради. Бу эса шундоқ ҳам мукаммалликдан йироқ бўлган шаҳар тизимига оғирлик қилади. Бундан ташқари, шаҳарда углерод оксиди муаммоси мавжуд: атрофдаги ўрмонлар уни қайта ишлай олмайди.

 

8-ўрин. Бангкок, Таиланд

Бангкок кўчалари бўйлаб ҳаракатланиш — ўлим билан ўйнашишдек гап. Тезкор скутерларнинг кўплиги ҳаттоки энг тажрибали ҳайдовчиларни ҳам эсанкиратиб қўяди, эндигина машина ҳайдашни ўрганганларни эса гапирмаса ҳам бўлади. Тропик иқлим бу вазиятни янада қийинлаштиради: жазирамадан асфальт ҳам эриб кетади. 

 

7-ўрин. Рим, Италия

Муқаддас шаҳар йилнинг барча мавсумларида сайёҳларга тўла бўлади. Бу ерга Папани кўриш учун ташриф буюрувчи зиёратчилар ҳам кўпчиликни ташкил қилади. 2015 йилги ҳисоботга кўра, Рим ЙТҲ бўйича дунёнинг энг хавфли шаҳарларидан бири ҳисобланади. Муаммоларнинг асосий манбаи - бу ерда жуда кўпчиликни ташкил қилувчи мотоциклчилар.

 

6-ўрин. Москва, Россия

Москва ушбу рўйхатда муносиб олтинчи ўринни эгаллаган. Бу шаҳар кўчалари шу қадар тирбандки, одамлар ишга бориш учун бир соатдан ортиқ вақт кетказишади. Қиш мавсумида вазият бундан-да мураккаблашади: қорга бурканган трассалар — тезкор пойгалар учун тўғри келмайди. 

 

5-ўрин. Санкт-Петербург, Россия

Россиянинг энг кўркам шаҳрида ҳам йўлга боғлиқ муаммолар талайгина. Санкт-Петергбург йўлларидаги тирбандликни Москвадаги вазиятга тенглаштириш мумкин. Қиш фаслида бу шаҳарда ҳам ҳаракатланиш қийинлашади.

 

4 - ўрин. Сурабая, Индонезия

Йўл транспорти модернизациялашган тизимга эга эмаслиги  мазкур шаҳар трассаларини асаби жойида бўлмаганлар учун ҳақиқий синовга айлантиради. Бу ерда "тошбақа" тезлигида ҳаракатланиш - оддий ҳол. Йўловчилар-ку йўлларда бемалол "саёҳат" қилишади. Улар машиналар орасидан ўтиб, шусиз ҳам оғир вазиятни янада мураккаблаштиришади. 

 

3-ўрин. Мехико, Мексика

20 миллион аҳоли ва 7 миллион автомобиль: тирбандлик Мехиконинг ажралмас қисмига айланган. Йил сайин ўсиб бораётган машиналар сони тез орада шаҳарни умуман ҳаракатсизликка олиб келмаса бўлгани. Ҳатто катталиги бўйича дунёда иккинчи ўринни эгаллаган метрополитен ҳам бу вазиятни бартараф қилишга ожиз. 

 

2-ўрин. Истанбул, Туркия

Йўллардаги муаммоларнинг аксарияти маҳаллий ҳайдовчиларнинг қизиққонлиги туфайли юзага келади. Хусусий автотранспортнинг кўплигини ҳам инкор қилиб бўлмайди, албатта. Тиғиз соатларда ишдан уйга қайтиш қанчалик қийинчилик туғидиришини сўз билан таърифлаш қийин!

 

1-ўрин. Жакарта, Индонезия

Мана икки йилдирки, Жакарта "дунёнинг энг тирбанд шаҳри" мақомини олиб келмоқда. 30 миллион (!) аҳоли ҳар куни ўз автомобили босими остида қолади. Шаҳарнинг ноқулай инфратузилмаси вазиятни янада қийинлаштиради. 

Кун янгиликлари
Давлат тест маркази раҳбари ўзгарди
Наманганнинг бир кўчаси: ҳужжатсиз уйлар ва рўйхатда йўқ одамлар
13:58 17701 Жамият
Комилов Ўзбекистонга хориж сармоялари киришига халал бераётган асосий тўсиқларни санади
Тоҳир Малик: “Бир мамлакатнинг динини билиш учун шу мамлакатнинг аёлларига қаралса бўлди”
11:16 27474 Жамият
TPS’дан “Қўшилинг” янги тариф режаларида интернетга соат 00:00 дан 09:00 гача чекловсиз кириш мумкин
GM Uzbekistan янги шартномалар тузиш ва автомобилларни беришни вақтинчалик тўхтатди
Мулоҳаза: Ўзбекистонда фаол қатламни юзага келтириш имкониятлари
14:02 / 28.05.2017 23370 Ўзбекистон
Путин: Россияга қарши санкциялар Украинадаги вазиятни яхшилашга ёрдам бермайди
21:37 527 Жаҳон
Макрон: Сурия давлатининг йўқ бўлишига йўл қўймаслик керак
21:27 915 Жаҳон
Индонезияда кучли зилзила юз берди
21:09 1586 Жамият
Кўпроқ янгиликлар