Стив Фраппиер номли эркак Флорида штатидаги Форт-Лодердейл аэропортидаги отишмада ўз ноутбуги сабабли тирик қолди. Отишмани содир этган террорчининг ўқи унинг ноутбугига теккан. 

Фраппиернинг айтишича, отишма бошланганда, у юзи билан ерга ётиб олган. Унинг орқасидаги рюкзакда турли буюмлар ичида Apple MacBook Pro ноутбуги ҳам бўлган.

Кейинроқ Фраппиер унинг белига теккан ўқ ноутбуги корпусида тиқилиб қолгани ва бу эҳтимол унинг ҳаётини сақлаб қолганини аниқлаган.

Охирги маълумотларга кўра, 6 январда содир этилган отишмада 5 киши ҳалок бўлган ва 40 дан кўпроқ одам жароҳат олган. Отишмани содир этган Эстебан Сантьяго ҳибсга олинган.