АҚШ ҳукумати АҚШнинг Форт-Лодердейл шаҳри (Флорида штати) аэропортидаги отишмадан кейин юзага келган саросима оқибатида яна 37 киши жабрланганини маълум қилди. Бу маълумот шаҳар жойлашган Броуард округи шерифи бошқармасининг твиттерда жойлаштирган хабарида айтилган. 

"5 киши ҳалок бўлди. Дастлаб 8 киши яраланганди. Яна 37 киши воқеадан кейин жароҳат олган", деб айтилган хабарда.

АҚШ телеканаллари томонидан намойиш қилинаётган лавҳаларда аэропортда отишма юз бергани ҳақидаги хабардан кейин саросима бошланганини кўриш мумкин бўлган. Одамлар аэропортни шоша-пиша тарк этганлар. Баъзи жойларда тиқилинч юзага келган.

ОАВ маълумотларига кўра, аэропортдаги отишмани Ироқдаги операцияларда иштирок этган собиқ ҳарбий Эстебан Сантьяго содир этган. 

Associated Press ахборот агентлигининг маълум қилишича, қотил ўтган йилнинг ноябрида Федерал қидирувлар бюроси ходимлари билан суҳбатлашган. Суҳбат чоғида Сантьяго унинг онгини АҚШ ҳукумати назорат қилаётгани ва улар гўёки уни интернетда ИШИД жойлаштирган видеоёзувларни кўришга мажбур қилаётганини айтган. Бу учрашувдан кейин ФҚБ ходимлари полицияни чақиртирганлар. Полиция Сантьягони психиатрик текширувга юборган, бироқ текширув натижалари маълум қилинмаган.