Хитой Тибетда телескоплар барпо қилади

Жаҳон 07 Январь 2017 2310

Хитой ҳукумати Тибет мухтор туманида гравитация тўлқинларини ўрганиш мақсадида телескоплар барпо этишни режалаштирмоқда. 

Синьхуа агентлигининг Хитой Фанлар академияси ҳузуридаги Миллий астрономия обсерваторияси (NAOC) катта ходими Яо Юнцянга таянган ҳолда хабар қилишича, Ngari-1 деб номланувчи илк телескоп қурилиши аллақачон бошлаб юборилган. Умуман, лойиҳа икки босқичда амалга оширилади. 

Яо Юнцяннинг сўзларига кўра, дастлабки телескоп денгиз сатҳидан 5250 метр баландликда барпо этилади. 2021 йилда фойдаланишга топшириладиган телескоп кузатув ишларига  киришади ва Шимолий ярим шардаги гравитация тўлқинлари борасида аниқ маълумотларни тўплайди. 

Хитойлик олимлар, шунингдек, ушбу лойиҳа доирасида келгусида Ngari-2 телескоплари тармоғини ташкил этишни режалаштиришган. Улар денгиз сатҳидан 6 км баландликда жойлашади. Мазкур лойиҳани амалга ошириш 18,8 миллион долларга баҳоланмоқда. 

2016 йилнинг февралида Хитой ҳукумати гравитация тўлқинларини ўрганиш мақсадида мутахассисларни жалб этишни режалаштираётгани хабар қилинган эди. Ўшанда, олимларга йиллик 153 минг АҚШ доллари миқдорида маош ваъда қилинган. 

Эҳтимоллар назарияси муаллифи Альберт Эйнштейн томонидан гравитация тўлқинлари мавжудлиги тахмин қилинганидан 100 йил ўтиб, ушбу тўлқинлар аниқлангани фан тарихидаги улкан воқелик бўлди. Тўлқинлар америкалик олимлар гуруҳи томонидан 2015 йил 14 сентябрда Луизиана ва Вашингтон штатларида барпо этилган LIGO гравитация обсерваториялари томонидан аниқланган эди. Олимлар айни кашфиёт учун 2016 йилги Нобель мукофоти билан тақдирланганди. 

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 31916 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 69336 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 9495 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 131812 Жамият
Ҳиндистондаги темир йўл фалокати қурбонлари сони 20 кишига етди
21:58 17 Жаҳон
Испания Франция билан чегарасида назоратни кучайтиради
21:53 22 Жаҳон
АПЛ. «Ливерпуль» қийин ғалабани қўлга киритди, 
21:50 237 Спорт
Олий лига. Бир дербида дуранг, бошқасида йирик ҳисоб, «Қизилқум» етакчилардан бирини енгди
21:35 751 Спорт
Ўзбекистондаги Police мотоцикл гуруҳлари​ фаолиятига ойдинлик киритилди
Рио-2016​ олимпиадасидан бир йил ўтди. Шаҳар бугун ачинарли ҳолатда
21:15 4384 Спорт
Кўпроқ янгиликлар