Хитойнинг етакчи интернет қидирув тизими ўз банкини очади

Технология 07 Январь 2017 1931
Фото: Getty Images

Хитойнинг етакчи интернет қидирув тизимига эгалик қилувчи Baidu компанияси мамлакат раҳбариятидан Пекинда ўзининг онлайн-банкини очишга рухсат олди. Бу ҳақда IBS Intelligence портали хабар бермоқда

Янги банк Baixin Bank деб аталади. Банкнинг яратилишида Хитойнинг China CITIC Bank банки ҳам иштирок этмоқда. Бу хизмат қачон ишга туширилиши маълум қилинмаган.

Янги банк кўрсатадиган хизматлар ичида жисмоний шахслар ва кичик бизнесга кредит бериш, инвестицион маҳсулотларни сотиш кабилар бўлади. China CITIC Bank раиси Ли Цинпиннинг айтишича, янги банк бозорда одамларга активларини бошқаришда ёрдам берувчи ташкилот сифатида фаолият юритади.

2015 йилда Хитойнинг яна бир интернет гиганти Alibaba Group ўзининг мобил банки Mybank’ни ишга туширганди. Шу йили Хитойнинг интернет-провайдери Tencent ҳам Webank деб номланган шундай хизматни яратганди.

Baidu Хитойда энг оммавий қидирув тизими ҳисобланади. У қайта ишланувчи сўровлар миқдори бўйича Google’дан кейин дунёда 2-ўринда туради.

 

Кун янгиликлари
Премиум гиламларни 20, 30, 40 фоиз чегирма билан «Мир ковров»да харид қилинг
10:45 2590 Жамият
Сирғали автомобиль бозоридаги миллий ва хорижий автомобиллар нархи эълон қилинди
Мирзиёев: Тадбиркорлар қўрқув туфайли турли даражадаги амалдорлар билан “келишиб олишга” мажбур бўлмоқда
17:58 / 16.01.2017 32437 Ўзбекистон
Каталония раҳбари Испания бош вазирига имловий хатолари бўлган мактуб йўллади
19:59 24 Жаҳон
Рамазонга тааллуқли миш-мишлар ҳақида
19:44 2335 Жамият
Смартфон батареялари учун молекуляр ўт ўчиргичлар ихтиро қилинди
Ўзбекистон фуқароларига Ҳаж зиёратига боришда баъзи чекловлар қўллангани ҳақидаги хабарларга изоҳ берилди
Лола Каримова-Тилляева навбатдаги хайрия тадбири ҳақида маълум қилди
19:25 3660 Жамият
Ўзбекистонлик фуқаролар учун ҳаж квотаси деярли 40 фоизга оширилди
Металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари корхоналарида давра суҳбатлари ўтказилди
Кўпроқ янгиликлар