Манба: Калининградда йирик омборхона ёнмоқда

Жаҳон 07 Январь 2017 5092
Фото: Twitter/roma0973

Россиянинг Калининград шаҳрида резинатехник маҳсулотлар сақланадиган омборхонада ёнғин юз берган, деб хабар қилмоқда РИА Новости агентлиги шаҳардаги фавқулодда хизматлар хабарига таянган ҳолда.

"Лесная кўчасидаги, резинатехник маҳсулотлар сақланадиган 400 кв.м. майдондаги бир қаватли омборхона ёнмоқда", — деган агентлик суҳбатдоши.

Унинг сўзларига кўра, ёнғинни 400 кв.м. майдоннинг ўзида жиловлашнинг уддасидан чиқилган. Жабрланганлар ҳақида маълумотлар йўқ. Ёнғин сабаблари аниқланмоқда. 

Кўпроқ янгиликлар