Мексикалик миллиардер мамлакат пойтахтида янги аэропорт қуриб беради

Жаҳон 07 Январь 2017 5476

Дунёнинг энг бадавлат инсонларидан бири – мексикалик Карлос Слимнинг Operadora Cicsa компанияси Мехико аэропортининг янги биносини қуриш учун ўтказилган тендерда ғалаба қозонган консорциум таркибига кирди.

Слим компанияси тендер якунига кўра, Мексиканинг ICA фирмаси билан биргаликда тахминан 4 миллиард АҚШ долларилик шартнома таклиф этган. Консорциумга мексикалик бошқа таниқли ишбилармонлар - Олегарио Васкес, Карлос Ханк Рон, Иполито Хехард ва бошқаларнинг корхоналари ҳам киради.

Слимнинг асосий бизнеси Мексика ва Лотин Америкаси мамлакатлари телекоммуникациялар бозори билан боғлиқ. Ишбилармон America Movil, Telcel ва Telmex компанияларидан ташқари, Мексикадаги йирик компанияларни назорат қилувчи Grupo Carso’га ҳам эгалик қилади. Forbes маълумотларига кўра, Слим дунёдаги энг бадавлат инсонлар рўйхатида тўртинчи ўринда қайд этилган. У тахминан 50 миллиард АҚШ долларига эга.

Мехикода янги аэропорт қурилиши 2015 йилнинг охирида бошланди. Лойиҳа таниқли британиялик архитектор Норман Фостернинг Слимга куёв бўлган мексикалик Фернандо Ромеро билан ҳамкорлигида ишлаб чиқилди.

Хабарларга кўра, Мехико янги аэропорти қуриб битказилгач, йилига 120 миллион кишини қабул қилиб олиши мумкин бўлади. Янги аэропорт 12,5 минг гектар майдонда барпо этилади. Янги терминал очилгач, эскиси ўз фаолиятини тўхтатади ҳамда унинг ўрнида илмий-тадқиқот ва технология марказлари, кўкаламзорлаштирилган ҳудудлар, касалхоналар, фазовий университет, шунингдек турар-жой кварталлари қурилади.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34148 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72393 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10510 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136519 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 61 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 391 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 185 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 339 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар