Москвада сўнгги 120 йилдаги энг совуқ ҳарорат қайд этилди

Жаҳон 07 Январь 2017 25883

Москвадаги Рождество туни нафақат бу йилги қиш мавсумининг энг совуқ туни бўлди, балки метеорологик кузатувларга кўра, сўнгги 120 йилдаги энг совуқ тун сифатида рекорд натижани қайд этди. Бу ҳақида "Фобос" об-ҳаво маркази хабарига асосланиб, РИА "Новости" маълум қилди

"Москвада 29,8 даража совуқ қайд этилди. Вилоятлар бўйича энг паст ҳарорат Клин ва Дмитровда қайд этилди - 33,4 даража совуқ", - деди марказ мутахассиси. 

"Фобос" маълумотларига кўра, якшанба кунидан пойтахтда ҳаво ҳарорати бироз кўтарила бошлайди.

Манбада таъкидланишича, сўнгги 120 йил ичидаги энг совуқ ҳарорат Рождество тунига тўғри келган. Мутлоқ рекорд эса 1881 йилда қайд этилган - ўшанда ҳаво ҳарорати 35 даража совуқ бўлган. 

 

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 64429 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36452 Lifestyle
Ҳоуп Ҳикс Оқ уйнинг коммуникациялар бўйича вақтинчалик директори этиб тайинланди
22:42 116 Жаҳон
Трампнинг биргина твити Amazon’нинг деярли 6 млрд доллар йўқотишига сабаб бўлди
22:35 1059 Жаҳон
Алмазбек Атамбоев Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади
Видеорепортаж: Қўқон-Андижон йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган поезд автомобиллардан илгари манзилига етмоқда
22:28 420 Жамият
Apple шахсий видеоконтентини ишлаб чиқариш учун миллиард доллар сарфлайди
Бошқалар лотинча имлога қандай ўтишди? Мукаммаллик сари ислоҳотлар
22:20 758 Жамият
ОАВ: Роналду ортидан Зидан ҳам дисквалификация қилиниши мумкин
22:05 3427 Спорт
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Кўпроқ янгиликлар