Москвадаги фавқулодда совуқ ҳарорат натижасида 62 нафар киши жабрланди. Бу ҳақида 7 январь, шанба куни пойтахтдаги Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) Бош бошқармасининг матбуот хизматида хабарига асосланиб, Regnum нашри маълум қилди

Манбага кўра, 6 январь куни термометр 25 даража кўрсаткичдан пастлаган. Бунинг натижасида 48 киши, шу жумладан 4 нафар боланинг оёқлари музлаб қолган. Жабрланганлар орасида юзи музлаб қолган 5 ойилик гўдак ҳам бўлган. 

Бундан ташқари, 8 нафар киши музлаш натижасида олган турли тан жароҳатлари билан тиббий муассасаларга жойлаштирилган. Москвада 6 киши муз устига йиқилиб, жароҳат олиши натижасида шифохонага етказилган. 

Бундан аввал Москвадаги Рождество кечасида сўнгги 120 йил ичидаги энг совуқ ҳарорат (-29,8 даража) қайд этилгани ҳақида хабар берилганди

РФ Гидрометеорология маркази хабарига кўра, Москва шаҳрида кучли совуқ натижасида хавфнинг оловранг даражаси эълон қилинган. Марказий федерал округидаги бошқа ҳудудларда хавфнинг сариқ даражаси қайд этилган. 

Маълумотларга кўра, шанбадан якшанбага ўтар кечаси Москва ва Подмосковьеда 29 даража совуқ бўлиши кутилмоқда.