Пекинда 300 мингта "ифлос" машина йўқ қилинади

Жаҳон 07 Январь 2017 6068
Фото: EPA

Пекин ҳукумати 2017 йилда атроф-муҳит ифлосланишига қарши кураш доирасида шаҳар кўчаларида атмосферага катта миқдорда зарарли чиқиндилар чиқарувчи машиналар сонини 300 мингтага камайтирмоқчи. Бу ҳақда шаҳар мэри вазифасини бажарувчи Цай Цига иқтибос келтирган ҳолда "Синьхуа" ахборот агентлиги хабар бермоқда

Аввалроқ Пекиннинг автотранспортни бошқариш департаменти директори Ли Куньшэн Хитой пойтахтида ҳар йили атмосферага 500 тонна чиқинди чиқарувчи 5,65 млн та транспорт воситаси борлигини айтган. Унинг айтишича, автотранспорт Пекин ҳавосининг PM 2.5 зарарли зарралар билан ифлосланишининг 30 фоизидан кўпроғи манбаси ҳисобланади.

Маълум қилинишича, 2017 йилда шаҳар раҳбарияти кўмирни истеъмол қилишни 30 фоизга камайтиради, атроф-муҳитни ифлослантирувчи 500 та корхона ёпилади, 2,6 мингта корхона юқорироқ экологик стандартларга мос келиши учун модернизация қилинади. Бундан ташқари, атроф-муҳит муҳофазаси бузилиш ҳолатлари, жумладан очиқ ҳавода пикниклар уюштириш, чиқиндиларни ёқиш ва бошқаларни назорат қиладиган "табиатни қўриқлаш полицияси" ташкил этилади.  

2,5 микрондан кичикроқ PM 2.5 заррачалари ҳавода туманга ўхшаш ҳис вужудга келтиради ва инсон ичига кириб, ўпкасида ўтириб қолади ва натижада бўғилишга ва бошқа жиддий муаммоларга олиб келади. 

 

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 17836 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48141 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 22041 Ўзбекистон
Москва собиқ Иттифоқнининг сўнгги ташқи қарзини узди
"Косонсой-фарм" эркин иқтисодий зонасига тадбиркорлар таклиф этилмоқда
Фаррух Зокиров «Ўзбекистон халқ артистлари клуби»​га бошчилик қилади
Наманган вилоятида тадбиркорлар олдида турган муаммолар бартараф қилинмоқда
«Ливерпуль» Коутиньо трансфери сериалини якунладими?
20:51 1175 Спорт
Xiaomi Bluetooth'ли "ақлли" кроссовкаларни яратди
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 2082 Жамият
Кўпроқ янгиликлар