Twitter ижтимоий тармоғида Сурия шимолидаги Азаз шаҳрида рўй берган портлаш тасвирланган видео пайдо бўлди. Бу кадрлар терактдан бир неча сония ўтиб олинган. 

Унда савдо дўконлари устида қора тутун кўтарилаётгани, кишилар эса ҳодиса юз берган жойдан саросимага тушган ҳолда қочиб кетишаётганини кўриш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, теракт оқибатида камида 25 киши ҳалок бўлган.