Трамп: Аҳмоқларгина Россия билан ёмон муносабатларни маъқул кўради

Жаҳон 07 Январь 2017 22467

АҚШ президенти этиб сайланган Дональд Трамп Россия билан муносабатларнинг кескинлашишига фақат аҳмоқлар интилишини айтди ва у лавозимини бажаришга киришганда Россия АҚШни ҳозиргидан кўпроқ ҳурмат қилишига ваъда берди.

"Россия билан яхши муносабатлар хайрли нарса, фақат аҳмоқларгина буни ёмон деб ўйлашади", дея ёзди Трамп Twitter'да.

Трамп дунёда шундоқ ҳам муаммолар кўплигини ва яна янгиларини яратиш керакмаслигини айтди.

"Икки давлат эҳтимол бутун дунё фаровонлиги учун бирга ишлар", деб айтган Трамп.


 

Кўпроқ янгиликлар