Трамп расман АҚШнинг янги миллий разведка раҳбарини тайинлади

Жаҳон 07 Январь 2017 9744

АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трамп Индиана штатининг собиқ сенатори Дэниел (Дэн) Коутсни Америка миллий разведкаси раҳбари лавозимига расман тайинлади. Бу ҳақида республикачи жамоасининг сайтида хабар берилди

"Ишончим комилки, сенатор Дэн Коутс - миллий разведка раҳбарлигига тўғри танлов", - дея таъкидлади Трамп. 

У Коутснинг профессионал соҳада чуқур билимларини аниқ намоён эта олгани ҳамда соғлом фикрлаш қобилиятига урғу берди.  Трампнинг сўзларига кўра, разведка идорасини бошқариш учун айнан шу хусусиятлар зарур. 

Коутс бундай қарор учун Трампга миннатдорчилик билдирди. Сенатор у учун "Америка хавфсизлигини қўллаб-қувватлашдан муҳимроқ нарса йўқ"лиги ва бунинг учун қўлидан келганча ҳаракат қилишини қўшимча қилди. 

73 ёшли Коутс 10 йилдан ортиқ вақт давомида Индиана штати сенатори лавозимини эгаллаб келган ва сенатнинг разведка қўмитаси аъзоси бўлган. У кенжа Жорж Буш президентлиги даврида АҚШнинг Германиядаги элчиси лавозимида фаолият юритган. 


 

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 20300 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 23678 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12126 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 13111 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 42391 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 53525 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 48049 Lifestyle
ОАВ: Барселонадаги теракт ижрочиси ҳужумдан 4 кун аввал Парижга борган
17:59 297 Жаҳон
Мактаб ва поликлиникалардаги бухгалтериялар қисқартирилади
17:57 752 Жамият
КХДР Гуам оролига уюштириладиган тахминий ҳужум  видеосини тақдим этди
17:55 729 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар