11 январь куни "Зенит" илк машғулотлар йиғинини ўтказиш учун Дубайга боради. Питерликлар бу ерда бир нечта ўртоқлик учрашувини ўтказади, деб хабар бермоқда Tribuna.uz сайти. 

14 январь куни "Зенит" Бундеслигада 16-турдан сўнг 4-ўринда бораётган "Айнтрахт" билан, 18 январда Венгрия чемпионатининг биринчи даврасидан сўнг 2-ўринда бораётган "Видеотон" билан куч синашади. 

20 январь куни эса жамоа Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони Тошкентнинг "Локомотив" клуби билан баҳс олиб боради.