7 январь куни Ар-Риёдда ўтказилган махсус операция вақтида йўқ қилинган жангарилардан бири июль ойида Муҳаммад (с.а.в) масжидида бўлган теракт ташкилотчиларидан бири эканлиги айтилди. Бу ҳақда Саудия Арабистони ИИВ хабарига асосланиб, SPA агентлиги хабар бермоқда.

Июль ойида бўлган мазкур терактни худкуш-террорчи амалга оширган бўлиб, бунинг оқибатида беш киши ҳалок бўлган, тўрт киши оғир яраланган эди. Портлаш автомобиллар турар-жойида содир этилган.

Ўлдирилган жангари мамлакатдаги энг хафвли жиноятчилардан бири бўлган. У портловчи моддалар ясаш бўйича мутахассис, шунингдек, террорчиларни танлаш ва тайёрлаш ишлари билан ҳам шуғулланган.

Маълумотларга кўра, пойтахт шимолида ўтказилган махсус операция вақтида икки террорчи йўқ қилинган ва мамлакатда содир этилиши эҳтимоли бўлган терактнинг олди олинган.