Англия кубогида 1/32 финал ўйинлари давом этмоқда.

«Арсенал» сафарда «Престон» меҳмони бўлди (Ўз вақтида 2 марта Англия чемпиони бўлган бу жамоа айни вақтда чемпионшипда 11-ўринда кетмоқда) ва қийин кечган ўйиннинг сўнгги дақиқаларида урилган гол эвазига ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди.

Турнирнинг бу босқичида Арсен Венгер 20 йил ютқазмаганди ва бу анъана давом этди.

«Арсенал» энди Англия Кубогининг 1/16 финали босқичига чиқди ва навбатдаги рақибини қуръа натижаларига кўра билиб олади. Кейинги босқич масаласи бир учрашувда ҳал қилингани учун (агар биринчи учрашув дуранг билан якунланса, жавоб учрашуви ўтказилади) «Престон» турнирни тарк этди. 

Англия Кубоги
3-босқич
Престон – Арсенал 1:2 (1:0)
Голлар: 1:0 – 7 Робинсон, 1:1 – 46 Рэмзи, 1:2 – 89 Жиру. 
Престон – Максвелл, Хантингтон, Каннингем, Вермейл, Кларк, Джонсон (Хорган, 81), Пирсон, Галлахер (Браун, 60), Макгиди, Робинсон, Хьюжилл (Макенок, 75).
Арсенал – Оспина, Габриэл, Мустафи, Монреаль, Окслейд-Чемберлен (Уэлбек, 83), Мэйтленд-Найлз (Холдинг, 90), Рэмзи, Чака, Ивоби, Перес (Рен-Аделед, 90), Жиру.
Огоҳлантиришлар: Хьюжилл (44), Каннингем (65), Габриэл (70), Пирсон (75).