Англия Кубоги: «Челси» «Питерборо»ни йирик ҳисобда енгиб, кейинги босқичга чиқди

Спорт 08 Январь 2017 3701

«Челси» Англия Кубогининг 3-босқичи доирасида «Питерборо Юнайтед»га қарши ўйнади. Лондондаги «Стэмфорд Бридж» стадионида кечган учрашув мезбонларнинг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. 

Мезбонлар сафида Педро Родригес дубль қайд этди, Миши Батшуайи ва Виллиан биттадан голга муаллифлик қилди. Меҳмонларнинг ягона жавоб голи Том Николс томонидан урилди. 

Яна бир ўйинда «Мидлсбро» «Шеффилд Уэйнсдей»ни қабул қилди ва 3:0 ҳисобида зафар қучди. 

«Челси» ва «Мидлсбро» турнирнинг 1/16 финалига йўл олди. Бу жамоалар навбатдаги рақибларини қуръа натижасида билиб олади.

Челси – Питерборо 4:1
Голлар: 1:0 – 18 Педро, 2:0 – 43 Батшуайи, 3:0 – 52 Виллиан, 3:1 – 70 Николс, 4:1 – 75 Педро.
Челси – Бегович, Терри, Зума, Иванович, Кэйҳилл (Айна, 57), Лофтус-Чик (Аспиликуэта, 70), Чалоба, Педро, Виллиан (Канте, 73), Фабрегас, Батшуайи.
Питерборо – Макги, Тафазолли, Ҳьюз (Бинном-Уильямс, 83), Смит, Бостуик, Энгол, Форрестер, Мэддисон (Тэйлор, 57), Николс, Леонарду, Эдвардс (Самуэльсен, 58).
Огоҳлантиришлар: Форрестер (23), Фабрегас (24), Тафазолли (33).
Четлатиш: Терри (67).

Мидлсбро – Шеффилд Уэнсдей 3:0
Голлар: 1:0 – 58 Лидбиттер, 2:0 – 67 Негредо, 3:0 – 90 де Рон.
Мидлсбро – Гьюзан, Эспиноса, Чемберс, Френд, Айяла, Клейтон (Даунинг, 62), де Рон, Лидбиттер, Траоре (Фабио, 62), Негредо, Стуани.
Шеффилд Уэнсдей – Уайлдсмит, Ловенс, Лис, Пудил, Палмер (Лукаш Жоау, 72), Уоллес (Макманаман, 46), Рич, Бэннан, Жонс, Форестьери, Флетчер (Нухиу, 71).
Огоҳлантиришлар: Негредо (23), Флетчер (27), де Рон (48), Бэннан (57), Лидбиттер (60).
Четлатиш: Айяла (59).

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 22586 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 48821 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 62840 Жамият
ОАВ: Россия ва Миср ўртасидаги авиаалоқа 2017 йилда тикланмайди
09:37 16 Жаҳон
Ўзбекистонда якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкротлик жараёни жорий этилади
Мексиканинг биринчи электромобили ноябрь ойида пайдо бўлади
Вайронкор “Хато” тўфони Жанубий Хитойда 12 кишининг умрига зомин бўлди
09:25 234 Жаҳон
Си Цзиньпин расмий баёнот билан чиқди - Жанубий Корея билан алоқалар яхшиланади
09:19 375 Жаҳон
Халқ таълими вазири: Ўзбекистон лотин ёзувли ўзбек алифбосини ўзгартирмайди
Тошкентга транспорт воситаларининг кириши чекланиши мумкин
Кўпроқ янгиликлар