Японияда захм билан касалланиш миқдори кескин ошиб кетди

Жаҳон 08 Январь 2017 6850
© AFP 2016/ PHILIPPE LOPEZ

Японияда захм (сифилис) жинсий касаллиги билан касалланиш миқдори 77 фоизга ошиб кетди, деб маълум қилди Япония соғлиқни сақлаш, меҳнат ва фаровонлик мутахассислари маълумотларига иқтибос келтирган ҳолда "Киодо" ахборот агентлиги. 

Мутахассислар мамлакат шифохоналари статистикасидан фойдаланиб, 2016 йил декабри бошида захм касали ташхиси қўйилган касаллар сони 4259 нафарга етганини ҳисоблаб чиқишган, ваҳоланки 2015 йилда бундай касаллар 2412 нафар бўлган. Тадқиқотда таъкидланишича, захмнинг онадан болага ўтиш ҳолатлари кўпайиб кетган. Аввал Японияда бундай ҳолатлар камдан-кам учраган.

Мамлакатда захмнинг кескин кўпайиб кетиши сабаблари охиригача аниқланмаган, бироқ бу асосан ёшлар ўртасида жинсий муносабатлардаги ўзгаришлар, жинсий йўл билан ўтадиган касалликлар кўрсаткичи юқори бўлган давлатлардан сайёҳларнинг кўпайиши билан боғланмоқда.

Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, захмнинг тарқалиши Токионинг Синдзюку туманида авж олган, чунки бу ерда тунги ҳаётнинг кўплаб кўнгилочар масканлари мужассамлашган.
 

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 14565 Lifestyle
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
00:08 / 20.08.2017 11574 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 47107 Жамият
Kun.uz Сирдарё ҳокими билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:40 / 16.08.2017 8466 Ўзбекистон
«Ўзбекистон 24» телеканали раҳбари ўзгарди
«GM Uzbekistan»нинг Асакадаги заводи ўз ишини вақтинчалик тўхтатади
Хайрулла Нуриддинов 3 кун ўтиб яна МТРК раиси ўринбосарлигига қайтди
Умумхалқ ҳашари доирасидаги хайрия тадбирларига 5,3 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланди
16:45 380 Жамият
Макка шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида ёнғин чиқди
16:40 2194 Жаҳон
Машҳур раҳбар бўлиш учун нималарга эътибор бериш ҳақида: 5 машҳур афсонага раддия
16:35 2393 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар