Бангладешнинг марказий қисмида поезд микроавтобус билан тўқнашиши оқибатида 5 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда Dhaka Tribune хабар ёзган.

Газета маълумотларига кўра, ҳодиса маҳаллий вақт билан соат 10:00да (Тошкент вақти билан соат 09:00) Газипур шаҳри яқинидаги темир йўлда рўй берган.

Полиция қурбонларнинг шахсини аниқлаган, ҳодиса юзасидан текширувлар ўтказилмоқда.