Сурия президенти Башар Асад Остонада Суриядаги вазиятни тартибга солиш бўйича музокараларда келишувга эришиш мумкинлигини айтди. Бу ҳақда француз депутати, Дамашқда Асад билан учрашувда иштирок этган Николя Дюик маълум қилди. Бу ҳақда Sputnik нашри хабар бермоқда. 

Дюикнинг айтишича, Асад Остонадаги музокараларга катта умид билан қарамоқда. Асад Женевадаги музокаралардан фарқли ўлароқ, Остонада ҳақиқатан ҳам Суриядаги гуруҳлар ва томонлар тақдим қилиниши мумкин, деб ҳисобламоқда. Асаднинг фикрича, "Остонада келишувга эришиш мумкин".

Француз депутатининг таъкидлашича, Асад улар охирги маротаба 2016 йил мартида учрашганларидагидан кўра ҳозирда "ўз давлатининг келажагига катта ишонч билдирмоқда", чунки Сурияда ҳарбий вазият яхшиланган.

Остонадаги учрашув 23 январда, Женевадаги учрашув эса 8 февралда ўтиши кутилмоқда.