Европанинг кўп давлатлари намуналари "яккаланган мавзеларда" яшашни афзал кўрувчи мусулмонларнинг маҳаллий жамиятларга қўшилишга қизиқишлари камлигини кўрсатмоқда, деб айтди Чехия президенти Милош Земан TV Blesk телеканали орқали чиқишида.

"Бутун Европага боқинг, қизиқиб кўринг, мусулмон муҳожирлари қанчалик даражада қўшилиб кетиша олади? No go areas (хавфли туманлар) ва " яккаланган мавзелар" ҳақида билиб кўринг. Бироқ мен бунда ижобий намуналар топишингизга ҳам қаршилик қилмайман. Чехияга келсак, бу ерда мусулмон жамоати жуда чекланган таркибга эга. Мен у бизда кучаймаганидан огоҳлантирмоқдаман", деб айтди Земан. 

Земаннинг фикрича, унинг бу борадаги позициясида ксенофобия (бегона нарсага нафрат) йўқдир. Земан Чехияда маҳаллий жамиятга вьетнам жамоатининг қўшилиши ажойиб кечаётганидан жуда хурсандлигини айтди. Бу ерда яшовчи украиналиклар ҳам қўшилиб кетишга яхши намуна бўлмоқдалар.